Худо сизнинг стрессингизни яхшиликка ишлатишининг беш йўли (Five Ways God Can Use Your Stress for Great Good)

By Randy Alcorn April 8, 2020

Худо бизнинг ҳаётимизда қандай стрессдан фойдаланиши ҳақида ўзим ёзган айрим нарсаларни бироз олдин бир нечта шогирдларимга ўргатдим. Бу олдин ҳам, ҳозир ҳам ўзимга тегишли, чунки ҳозир ҳам сиқиляпман ва албатта Худо буни ишлатяпти!

1. Худо бизни эътиборимизни тортиш учун стрессдан фойдаланади. Худо бизнинг танамизни яратган. Уни бизларга хабар жўнатадиган қилиб яратган. Агар мен қўлимни оловга теккизсам, танам менга тез ва аниқ хабар жўнатади. Агар бу хабарни рад этсам (эътибор қилмасам), бу учун пушаймон бўламан (яъни қўлимни куйдириб оламан).

C.С. Лювис: “Оғриқ Худонинг карнайи”, дейди. Баъзиларимиз осонликча эшитмаймиз. Биз жисмоний, ақлий ва руҳий огоҳлантириш белгиларини рад этамиз. Биз фермер эътиборини тортиш учун бошига хивчин билан урадиган ўжар хачирга ўхшаймиз. Худо бизнинг танамиз ва онгимиз орқали юборадиган хабарларга қулоқларимизни созлашимизни хоҳлайди.

2. Худо ҳаётимиздаги муҳим нарсаларимизни қайта белигилаш ёки кашф қилишимизга ёрдам бериш учун стрессдан фойдаланади. Худонинг ўзи берилган устуворликлардан (приоритетлардан) қочиб, ўзимизга қийинчиликлар орттириб сабоқ оламиз. Аслида биз ҳам исроилликларнинг хатосини такрорлаяпмиз: Худонинг уйи вайрон бўлиб ётганда, ҳашаматли уйларда яшаяпмиз (Ҳаггей 1:4). Бунга жавоб тариқасида Худо ўзининг элчилари қилиб етишмовчилик, кўнгилсизлик ва муваффақиятсизликни юборди. Унинг халқи ҳаётидаги муҳим ишларни қайта англаб олмагунча У марҳаматини тўхтатиб қўйди:

Мана энди Сарвари Олам демоқда: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар-чи! Кўп экиб, кам ўрасиз. Овқат ейсиз-у, тўймайсиз. Ичасиз, аммо чанқоғингиз қонмайди, устингизга киясиз-у, исинолмайсиз. Ким пул ишласа, унинг пули йиртиқ ҳамёнга тушади.”

Сарвари Оламнинг Каломи шудир: “Ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринг, ахир!  Тоғларга чиқиб, ёғоч олиб тушинглар–да, Менинг уйимни қуринглар. Мен уни кўриб завқланиб, улуғланаман, — дейди Эгамиз. Кўп ҳосил олишни умид қилган эдингиз, мана кам олдингиз. Уйга олиб келганингизни сочиб юбордим. Нима учун?” Сарвари Олам шундай демоқда: “Менинг уйим вайрон бўлиб ётган пайтда, сизлар фақат ўз уйингиз ҳақида ўйлаганингиз учун шундай қилдим. Сизларнинг дастингиздан осмондан шудринг тушмади, ер ҳам ҳосил бермади. Мен далаларга, қирли жойларга қурғоқчилик келтирб, дон, узум шарбати ва зайтун мойини қуритдим. Ердан чиққан барча ҳосилни йўқ қилдим, одамлар ва ҳайвонларни қийинчиликларга дучор қилдим. Инсонларнинг ўз қўллари билан қилган меҳнатларини пучга чиқардим” (Ҳаггей 1:5-11).

Худонинг халқи икки марта “ўз аҳволингизга қараб, яхшилаб ўйлаб кўринглар” деб огоҳлантирилади. Стресс бизни яна илк ҳолатимизга қайтариб олиб бориши керак. Бу ўз приоритетларимизни (муҳим нарсаларни) қайта аниқлаб олиш ва уларни Худоники билан бирлаштириш имкониятдир. 

3. Худо нигоҳларимизни Унга қаратишимиз учун стрессдан фойдаланади. Исроил халқи ҳақида бир неча бор шундай дейилган: “Лекин бошларига оғир кулфат тушганда, улар Исроил халқининг Худосига-Эгамизга юз бурдилар,Уни изладилар, шунда топдилар” (2 Солномалар 15:4). Юнус ўзининг энг қайғули, энг тушкунликка тушган онларида: “Эй Эгам, қайғули дамларимда Сенга қилдим илтижо, Илтижоларимни Сен эшитдинг” (Юнус 2:2) деб айтади. Забур санолари эса кучли тушкунлик вақтларида Худога юз буриш, Уни қидириш ва топиш ҳақидаги оятларга тўла.

Кулфатда қолганимда Эгамга илтижо қилдим, Ҳа, нола қилдим Худойимга. У Маъбаддан туриб, овозимни эшитди. Оҳу нолам қулоғига етиб борди (Забур 17:7).

Кулфатда Менга фарёд қилдингиз, сизни қутқардим. Булутлар орасидан сизларга жавоб бердим. Марива сувлари бўйида сизларни синадим (Забур 80:8).

Қайғу-аламдан Эгамга фарёд қилдим.У фарёдимга жавоб берди (Забур 119:1).

Ҳаётимиз қулай ва стрессдан ҳоли бўлганида кўпинча Худодан узоқлашиб, ўзимизнинг руҳий мустақил ва ажралган дунёйимизга ўтиб оламиз. Ўзига ишонган ва ўзидан қониққан ҳолатда аслида ҳаёт нимадан иборат эканлигини унутамиз. Лекин худди чанқаган одам сув хоҳлаганидек, тушкун кайфиятдаги одам ҳам Худони қидиради. Стресс вақтида кўплаб Масиҳга ишонмайдиганлар Масиҳга келади ва копълаб масиҳийлар Унга қайтишади.

4. Худо бизни тарбиялаш учун стрессдан фойдаланади. Сулаймоннинг ўғлига сўзларидан иқтибос келтириб, Ибронийларга мактубининг муаллифи далда беради:

“Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясига эътиборсиз бўлмагин, Ундан танбеҳ олганингда кўнглинг чўкмасин. Зеро, Эгамиз яхши кўрган бандасини тарбиялайди, Фарзанд қилиб олган ҳар бир одамни жазолайди. Чекаётган азобларингизни Худонинг тарбияси деб билиб, сабр-тоқат қилинглар (Ибронийларга 12:5-7).

(Албатта, ўғил сўзи “фарзанд” сўзи учун умумий бўлиб, қиз болаларга ҳам тегишлидир.)

Баъзиларимизга бу далда бермаслиги мумкин. Лекин биз тартиб-интизомнинг қай даражада муҳим эканлигини англамаймиз. Муқаддас Китоб болага тартиб-интизомни ўргатмаслик (аяш), аслида унга нисбатан шафқатсизлик деб айтади. “Калтакни ўғлидан аяган одам уни ёмон кўради, ўғлини севган эса ёшликдан тартиб-интизомга ўргатади” (Ҳикматлар 13:24).

Тартиб-интизом тузатувчидир. У қасос олувчи эмас, балки даволовчидир. Худо бизларга стрессни ёмон ишдан қайтариш учун эмас, балки Худога хос бўлган тўғри ишлар қилишда Унга боғлиқ бўлишда собит туришимиз учун юборади. Ўша пайтда тушкун кайфият бизга азоб берувчидек туюлсада, лекин аслида у яхшилик учун хизмат қилади:

Худо бизнинг манфаатимизни кўзлайди. Биз У каби муқаддас бўлишимиз учун Худо бизни тарбиялайди. Одам тарбия олаётганида хурсанд бўлмайди, аксинча, қайғуради. Аммо бундай тарбияни олган одам кейинчалик тинч-тотув ва солиҳ ҳаёт кечиради (Ибронийларга 12:10-11).

5. Худо имонимизни мустаҳкамлаш учун стрессдан фойдаланади. 1 Бутрус 1:7 шундай дейди: “Ҳатто йўқ бўлиб кетадиган олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Сизнинг имонингиз эса олтиндан минг баробар қадрлироқдир. Исо Масиҳ охиратда келганда синовдан ўтган имонингиз сизларга мақтов ва шон-шарафлар келтиради.”

Мушаклар фақат биргина йўл – зўриқиш билан чиниқади. Кам ҳаракат қиладиган мушак заифлашиб атрофияга учрайди, яъни кераксиз даражада кичраяди. Ўзининг доимий ҳаракатидан ортиқча ҳаракат қилмайдиган мушак эса фақат шунга ярайди ҳолос. Бундай мушак ўсмайди. Мушак ўсиши учун эса, унга мажбурий талаб қўйиб, чиниқтириш керак. Ноодатий талаблар қўйилиши лозим.

Тушкунлик бизнинг имонимизга қўйилган талабдир. Усиз имонимиз ўсмайди, ўса олмайди.

Асфалт устида ўсган ўсимликни (ўтни) кўрганмисиз? Бу жуда ажабланарли. Қандай қилиб эзилган ва ёруғликдан маҳрум қилинган ўсимлик бунчалик бардошли бўлиши мумкин (яшаб қолиши мумкин)? Лекин биз буни кўрганмиз. Худо ўша миттигина ўсимлик майсаларини катта қийинчиликларда ҳам ўса оладиган қилган. Ненси ва мен шундай қийинчиликларга катта куч билан қарши тура олган кўплаб инсонларни учратганмиз.

Стресслар синови ичида бутун диққатимизни Масиҳга қаратган вақтимизда, У бизга асфалт қопламидан (қийинчиликдан) ёриб ўтишимиз ва кўтарилишимиз учун имон ва куч беради. Ана ўша қаттиқ қатлам баъзиларни абадий кўмиб қўяди, бошқалар эса Худо инояти орқали ўша қатламни ёриб ўтиш ва ўсиб ривожланади.


Five Ways God Can Use Your Stress for Great Good

 

A while back I shared some things I’ve written about how God uses stress in our lives with some guys I’ve been mentoring. It was timely for me both then and now, because I’m in a time of stress, and indeed God is using it!

1. God uses stress to get our attention. God created our bodies. He designed them to send us messages. If I stick my hand in fire, my body will send me a message, quick and clear. If I ignore it, I’ll pay the price.

C.S. Lewis said “pain is God’s megaphone.” Some of us are hard of hearing. We ignore physical, mental, and spiritual warning signs. We’re like the stubborn mule the farmer had to hit over the head with a two-by-four to get his attention. God wants us to tune our ears to the messages He sends us through our minds and bodies.

2. God uses stress to help us redefine or rediscover our priorities. By abandoning our God-given priorities we set ourselves up to learn a hard lesson. In essence we do what the Israelites did: lived in paneled houses while God’s house became a ruin (Haggai 1:4). In response, God sent lack of fulfillment, disillusionment, and failure as His messengers. He withheld His blessing till His people rediscovered their priorities:

Now this is what the Lord Almighty says: “Give careful thought to your ways. You have planted much, but have harvested little. You eat, but never have enough. You drink, but never have your fill. You put on clothes, but are not warm. You earn wages, only to put them in a purse with holes in it.”

This is what the Lord Almighty says: “Give careful thought to your ways. Go up into the mountains and bring down timber and build the house [of God], so that I may take pleasure in it and be honored,” says the Lord. “You expected much, but see, it turned out to be little. What you brought home, I blew away. Why?” declares the Lord Almighty. “Because of my house, which remains a ruin, while each of you is busy with his own house. Therefore, because of you the heavens have withheld their dew and the earth its crops. I called for a drought on the fields and the mountains, on the grain, the new wine, the oil and whatever the ground produces, on men and cattle, and on the labor of your hands” (Haggai 1:5-11).

God’s people are twice admonished “Give careful thought to your ways.” Stress should take us back to the basics. It is an opportunity to re-evaluate our priorities and bring them in line with God’s.

3. God uses stress to draw us to Himself. Time and again it was said of the people of Israel, “But in their distress they turned to the Lord, the God of Israel, and sought him, and he was found by them” (2 Chronicles 15:4). It was in Jonah’s darkest hour, in his most stressful circumstances that he said this: “In my distress I called to the Lord, and he answered me” (Jonah 2:2). The Psalms are full of references of turning to God, seeking Him and finding Him in times of intense stress.

In my distress I called to the Lord; I cried to my God for help. From his temple he heard my voice; my cry came before him, into his ears (Psalm 18:6).

In your distress you called and I rescued you, I answered you out of a thundercloud; I tested you at the waters of Meribah (Psalm 81:7).

I call on the Lord in my distress, and he answers me (Psalm 120:1).

When our lives are comfortable and stress-free, too often we withdraw from the Lord into our own worlds of spiritual independence and isolation. Smug and self-satisfied, we forget what life is really all about. But as the thirsty seek for water, those under stress often seek God. Many non-believers have come to Christ and many believers have returned to Him in times of stress.

4. God uses stress to discipline us. Quoting Solomon’s words to his son, the writer of Hebrews offers what he calls a word of encouragement:

“My son, do not make light of the Lord’s discipline,

and do not lose heart when he rebukes you,

because the Lord disciplines those he loves,

and he punishes everyone he accepts as a son.”

Endure hardship as discipline; God is treating you as sons (Hebrews 12:5-7).

(The word son, of course, is generic for “child,” and applies equally to daughters.)

To some of us, this doesn’t sound so encouraging. But we fail to realize how essential discipline is. Scripture says that to withhold discipline from a child is, in essence, child abuse: “He who spares the rod hates his son, but he who loves him is careful to discipline him” (Proverbs 13:24).

Discipline is corrective. It is remedial, not revengeful. God sends stresses not to get back at us for doing wrong, but to deepen our dependence on Him in order to do right. Though the stressful experience may seem excruciating at the time, it is ultimately all for good:

God disciplines us for our good, that we may share in his holiness. No discipline seems pleasant at the time, but painful. Later on, however, it produces a harvest of righteousness and peace for those who have been trained by it (Hebrews 12:10-11).

5. God uses stress to strengthen our faith. 1 Peter 1:7 tells us: “These [trials] have come so that your faith—of greater worth than gold, which perishes even though refined by fire—may be proved genuine and may result in praise, glory and honor when Jesus Christ is revealed.”

There is only one way a muscle grows—through stress. A muscle that is rarely exercised atrophies; it shrinks into uselessness. A muscle seldom stretched beyond its usual limits can only maintain itself. It cannot grow. To grow, a muscle must be taxed. Unusual demands must be placed upon it.

Stress is a demand placed upon our faith. Without it our faith will not, cannot, grow.

Ever seen grass grow through asphalt? It’s amazing if you think about it. How does grass, pressed flat and robbed of light, persevere? Yet we’ve seen it. Somehow God made those tiny blades of grass to rise to the greatest challenge. Nanci and I have seen many people rise against odds just as great.

In the crucible of stress, as we draw on our resources in Christ, He gives us faith and strength to crack through and rise above the asphalt coat. That hard demanding surface buries some forever, but is to others the defining point of breaking through and thriving by the grace of God.

For more, see Randy and Nanci’s book Help for Women Under Stress
Photo by kilarov zaneit on Unsplash
Randy Alcorn, founder of EPM

Randy Alcorn (@randyalcorn) is the author of fifty-some books and the founder and director of Eternal Perspective Ministries